Алиссон келажакдаги фаолиятига ЖЧ-2018 стартига қадар аниқлик киритилишига умид қилмоқда

Римнинг “Рома” клуби ва Бразилия терма жамоаси дарвозабони Алиссон мавсумлар оралиғида бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйламоқда.

“Умид қиламанки менинг келажак фаолиятимга ЖЧ-2018 стартига қадар аниқлик киритилади. Барча музокаралар билан агентим шуғулланмоқда. Менинг айни дамдаги бор эътиборим фақат жаҳон чемпионатига қаратилган”, - дейди Алиссон.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли посбонга "Реал", "Ливерпуль" ва ПСЖ каби клублар жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Рома” эса иқтидорли футболчисини 90 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!