Алиссон "Ливерпул"да ҳали ҳеч ким амалга оширмаган рекордни ўрнатди

"Ливерпуль" клуби дарвозабони Алиссон мерсисайдликлар сафида рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Sky Sport нашри хабар бермоқда.

Гап шундаки бразилиялик посбон “Ливерпул”даги дебют мавсумида АПЛнинг дастлабки 16та турида мағлубиятга учрамаган илк футболчига айланди. У бу борада 2007 йил Хавьер Маскерано (15) томонидан ўрнатилган рекордни янгилади.

Эслатиб ўтамиз, Алиссон “Ливерпуль” сафига ёзда 62,5 млн евро эвазига “Рома”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум 21та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 13та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!