Алиссон: "Ливерпул"ни Неаполда қийин учрашув кутмоқда

“Ливерпуль” клуби дарвозабони Алиссон Бекер Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-турида “Наполи”га қарши бўладиган сафар учрашуви олдидан ўз фикрини билдириб ўтди.

“Кучли жамоаларга қарши ўйнаш ҳамиша қийин бўлган. ПСЖ устидан қозонилган ғалаба эса бизга ишонч бағишлади. Бироқ, олдинда бизни бошқа бир қийин учрашув кутиб турибди. Шу боис биз яна худди мавсум стартидагидек хоҳиш-истак билан майдонга тушишимиз керак”, - дейди бразилиялик посбон.

Эслатиб ўтамиз, “Наполи” – “Ливерпуль” баҳси 3 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!