Алькантаранинг жароҳати жиддий эканлиги тасдиқланди
Ads

Аввалроқ “Бавария” ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара кеча “Андерлехт”га қарши (2:1) ЕЧЛ 5-тур ўйинида оғир жароҳат олгани ҳақида хабар берган эдик.

Испаниялик футболчи рақиби билан тўпга курашда ноқулай тарзда майдонга тушиб, оёғини шикастлаб олди. Бу ҳодиса биринчи бўлим якунида содир бўлди. Алькантаранинг ўрнига майдонга Хамес Родригес тушди.

Бугун мюнхенликлар спорт директори Хасан Салихамижич Алькантаранинг жароҳати ростан ҳам жиддий эканлиги ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

“Алькантара эҳтимол узоқ муддатга сафдан чиққандир. Бу бир неча ой бўлиши мумкин. Бу мушаклар билан боғлиқ жиддий жароҳат. Албатта, Роббен ва Алькантаранинг жароҳат олгани бизни ҳафа қилди”, - дейди Салихамижич Sport1 нашрига берган интервьюсида.