Аллегри эртанги ўйинни Роналду билан бирга кўрмоқчи
Ads

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри эртага "Аталанта"га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда Роналдунинг иштирок этмаслигини айтиб ўтди.

“Криштиану Роналду эртанги ўйинда иштирок этмайди. Ҳеч бўлмаганда шу сафар биргаликда футбол томоша қилишимиз мумкин.

Мен унинг мавсумда кўрсатаётган натижаларидан тўлиқ қаноатланяпман. Жорий мавсум у статистика ва голлар бўйича энг зўр стартни намойиш этди”, - дейди Аллегри.

Маълумот учун, 33 ёшли португалиялик футболчи жорий мавсум А Серияда 17та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, “Аталанта” – “Ювентус” баҳси эртага Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади.