Аллегри ҳам "Реал"ни бошқармаслигини айтди

Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри ўзининг "Реал" Мадридга кетмаслигини айтди.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра 50 ёшли италиялик мутахассис “Юве” раҳбариятига бордию “қироллик клуби”дан шундай таклиф бўлса, уни иккиланмай рад этишини  айтди. Аллегри туринликлар билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканлигига жамоа раҳбариятини ишонтирди.

Маълумот учун, Массимилиано Аллегри “кекса синьора”ни 2014 йилдан буён бошқариб келмоқда. Ушбу давр мобайнида “Ювентус” кетма-кет 4 марта А Серияда зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!