Аллегри:
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри бугун тунда "Интер"га қарши кечадиган Италия чемпионати 16-тур ўйини олдидан ҳамда жамоа ҳимоячиси Алекс Сандро ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.

- "Наполи"дан учралган мағлубиятдан сўнг орадаги фарқ янада ошиб кетди. Аммо ҳали чемпионлик учун кураш тугагани йўқ. Юқорига кўтарилиш қийин бўлсада, йирик жамоаларга қарши ўйинларда камроқ очко йўқотишимиз зарур. "Интер"га қарши ўйинда бор кучимизни ишга солишимиз керак ва энг муҳими бу биз учун мувафаққиятли якунланиши шарт.

- Алекс Сандро "Олимпиакос"га қарши ўйинда биринчи голни киритди. Бироқ биз ҳали ҳақиқий Алекс Сандрони кўрганимиз йўқ, - дейди Аллегри.