Аллегри мағлубиятни тан олди
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано АллегриЖеноа”дан (1:3) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Манжукичнинг рақиб жарима майдонида йиқилгани учун пенальти берилмагани адолатсизлик бўлди. Мен бу ҳақда ҳакамга ҳам айтдим. Биз ўзимизнинг ўйинимизни кўрсата олмадик ва бу билан мағлубиятга ҳақлимиз. Бу мавсум ЕЧЛни ҳам ҳисоблаганда 3-марта мағлуб бўлдик. Бундай давом этиш ярамайди. Мағлубият “Ювентус” футболчиларига яхшигина сабоқ бўлди, – дейди Аллегри Premium Sport нашри.