
Аллегри: "Монако" ҳали ҳеч нарса йўқотмади
“ Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри “Монако” (2:0) устидан қозонилган ЕЧЛ ярим финал учрашувидаги ғалаба ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
– Барчани табриклайман. Ўйин осон бўлмади. “Монако” жуда кучли. Ўйинчилар мамнун. Буффон ажойиб сейвларни амалга оширди. Бундай ўйинларда Жижи – жаҳондаги энг яхши дарвозабон бўлади. Аммо ҳали иш якунига етмади. Жавоб баҳси олдидан “Монако” ҳеч нарса йўқотгани йўқ. Бу мавсум биз учун жуда муҳим, – дейди Аллегри.
Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг жавоб учрашуви 9 май куни Туринда бўлиб ўтади.
Фикрлар