Аллегри: Роналду эртага
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Сериянинг навбатдаги туридан ўрин олган “Наполи”га қарши муҳим баҳс олдидан таркибдаги футболчиларнинг ҳолати ҳақида гапириб ўтди.

“Роналду жамоа машғулотларида қатнашди ва у эртангги ўйинда иштирок этади. Хедира эса тиббий кўрикдан ўтиши керак. Умид қиламанки Дуглас Коста “Атлетико”га қарши баҳсгача сафга қайтади. Куадрадонинг соғайишига эса ҳали анча бор”, - дейди Аллегри.

Эслатиб ўтамиз, “Наполи” – “Ювентус” баҳси эртага Тошкент вақти билан 00:30да бошланади.