Аллегри: Роналдунинг пенальтини қандай тепганини кўрмадим

“Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри кеча “Торино”га (1:0) қарши қийин ўтган учрашувда Криштиану Роналду томонидан пенальтидан киритилган голни кўрмаганини айтди.

“Мен голни кўрмадим, ўгирилиб олдим. Очиғини айтсам, мен ўйин пайти амалга ошириладиган пенальтиларни жуда кам кўраман”, - дейди Аллегри.

Эслатиб ўтамиз, дербидаги ғалабадан сўнг “Ювентус” ўз ҳисобидаги очколари сонини 46тага етказиб олди ва иккинчи ўринда бораётган “Наполи” билан фарқни 11тага етказди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)