Аллерги А Сериянинг бошқа бир жамоасини бошқариши мумкин
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри фаолиятини қаерда давом эттириши борасида яна бир миш-миш пайдо бўлди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 51 ёшли италиялик мутахассиснинг янги иш жойи "Интер" клуби бўлиши мумкин. Таъкидлаш керакки, "нерадзуррилар" раҳбарияти анчадан буён Лучано Спаллеттини истеъфога чиқариш ҳақида ўйлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Аллегри “Ювентус”ни 2014 йилдан буён бошқариб келмоқда. “Кекса синьора” унинг бошқарувида қаторасига 4 марта А Серия ва Италия кубоги ғолиблигини қўлга киритди. Шунингдек икки марта Италия Суперкубогига эга чиқди ва икки марта Чемпионлар лигаси финалига чиқди.