"Альмерия" "Барса"ни мағлуб этиб, "Реал" мухлислари жонига оро кирди

Испания Ла Лигасининг 23-туридан ўрин олган "Альмерия" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур беллашувда майдон эгалари минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 24-дақиқасида Билол Туре ўйиндаги ягона голни Тер Штеген дарвозасига жойлаб қўйди.

Маълумот учун, каталонияликлар айни дамда 59 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Альмерия" бу ғалабадан кейин 25 очко билан 15-ўринга кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!