Алонсо "Реал" ПСЖ қарама-қаршилиги ҳақида

“Реал Мадрид” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо ЕЧЛ 1/8 финали қуръа ташлаш маросими натижалари ҳақида ўз фикрини билдирди. Унга кўра “Реал” ПСЖга қарши майдонга тушади.

- “Қаймоқранглилар” жиддий беллашувларни йоқтиришади, ПСЖ эса шу каби рақиблардан биридир. Биз ажойиб учрашувни томоша қиламиз деган умиддаман.

Бу жуфтликда қайси жамоа кучлироқ эканлигини айтолмайман, аммо мен албатта “Реал”га мухлислик қиламан, - дейди Алонсо УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.

Маълумот учун, ЕЧЛ-2017 қуръа ташлаш маросимида 36 ёшли футболчининг ўзи ҳам иштирок этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!