Альварес ва Мейвезер реванш жангига вазн тоифаси муаммо бўлиши мумкин
Ads

Ўрта вазн тоифасида (-72,6 кг) жаҳон чемпиони Сауль Альварес навбатдаги жангини иккинчи ўрта вазнда (-76,2 кг) ўтказади. У беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезерга қарши ўтказишни истаётганини таъкидлаб ўтган.

Мексикалик боксчи Мейвезер билан реванш жанг фақатгина ўрта вазн тоифасида ташкил қилиниши мумкинлиги қўшимча қилган.

Мен ўрта вазндан пастга туша олмайман. Агар жанг ташкил қилинса, у ўрта вазнда ташкил этилиши зарур. Ҳозир мен биринчи жангимизга қараганда замонавийроқ жангчиман. Мейвезерга ютқазган вақтга қараганда тажрибам ошди. Ҳозир жанг анча қизиқарли ўтади, – дея Альвареснинг сўзларини келтиради BoxingScene нашри.

Флойд Мейвезер олдин ҳеч қачон ўрта вазнда жанг қилмаган. Унинг учун энг оғир вазн биринчи ўрта вазн тоифаси (-69,9 кг) бўлган.