Америка кубоги-2019 нинг рамзий терма жамоаси эълон қилинди (ФОТО)
Ads

КОНМЕБОЛ расмий сайти яқиндагина якунланган Америка кубоги-2019 да ўзини кўрсатган энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма жамоани эълон қилди.

Ушбу рўйхатда энг кўп футболчи мусобақа ғолиби бўлган Бразилия терма жамоасидан олинди – 5та. Финалчи Перу термасидан эса 2 нафар футболчи рамзий терма жамоан жой олди. Уругвай, Чили, Колумбия ва Аргентина терма жамоаларидан эса 1 нафардан футболчи киритилди.

Дарвозабон: Алиссон (Бразилия);

Ҳимоячилар: Дани Алвес, Тиаго Силва (оба - Бразилия), Хосе Хименес (Уругвай), Мигель Трауко (Перу); 

Ярим ҳимоячилар: Леандро Паредес (Аргентина), Артуро Видаль (Чили), Артур (Бразилия); 

Ҳужумчилар: Хамес Родригес (Колумбия), Паоло Герреро (Перу), Эвертон (Бразилия).

123