Америкалик боксчи Ботирали Мамажоновнинг зарбаларига дош бера олмади

  • 15 октябрь, 2016, 11:40
  • 0
  • Бокс

24 ёшли профессионал боксчимиз Ботирали Мамажонов (5-0, 3 КО) кеча Флорида штатида навбатдаги жангини ўтказади. Унинг бу галги рақиби америкалик Ларри Харрис (2-1, 1 КО) бўлди.

4 раундга белгиланган жангда Мамажонов рақибига қараганда анча фаол ҳаракат қилди. Тўқнашувнинг 3 раундига келиб эса Ларри боксчимизнинг зарбалари дош бера олмади ва нокаутга учради.

Шундай қилиб, Ботирали Мамажонов профессионал фаолиятидаги 5-жангини ҳам ғалаба билан якунлаб, нокаутлари сонини учтага етказиб олди.

Мамажонов эса бугунгача тўртта жанг ўтказиб, барчасини ғалаба (2таси нокаут) билан якунлаган. Сўнгги марта 29 июль куни рингга кўтарилган Мамажонов 4 раундлик тўқнашувда Кортез Ридни (1-1, 0) ҳакамлар қарорига кўра мағлуб этган эди.

>>> Боксчимизнинг олдинги жанглари видеоси

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!