Америкалик хоккейчилар тўртинчи маротаба дунёда тенгсиз бўлишди
Ads

26-декабрь-5 январь кунлари Канадада хоккей бўйича 20 ёшдан кичик хоккейчилар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Дунёнинг 10 мамлакатидан келган иқтидорли шайба усталари ўртасида ўтказилган курашларда. АҚШ вакиллари чемпионликни қўлга киритди.

Шунингдек, иккинчи ўрин канадаликларга насиб этган бўлса, кучли учликни якунлаш Швеция устидан 1-2 ҳисобида ғалабани қўлга киритган Россия вакилларига насиб этди.

Финал

АҚШ U-20 – Канада U-20 – 5:4

0:1 – 4 Шабо (Жозеф, Барзэл)

0:2 – 9 Лозон (Стивенс)

1:2 – 23 Макэвой (Фокс, Гринуэй)

2:2 – 29 Беллоуз (Томпсон, Фокс)

2:3 – 41 Руа (Джост, Бин)

2:4 – 44 Жозеф (Шабо, Маклеод)

3:4 – 44 Беллоуз (Макэвой)

4:4 – 47 Уайт (Келлер, Фокс)

Учинчи ўрин учун баҳс

Швеция U-20 – Россия U-20 – 1:2

0:1 – 21 Капризов (Риков, Воробьев)

1:1 – 30 Дален

1:2 – 61 Гурьянов

Дарвозабонлар: Сандстрем 24/26 – Самсонов 38/39.

Қайд этиш жоиз, АҚШ ўз тарихида тўртинчи маротаба ушбу ёш тоифасида чемпионликни қўлга киритди.

Жаҳон чемпионати: Ҳисобда икки бор олдинда борган руслар барибир АҚШга ютқазди

Жаҳон чемпионати: Ярим финалда Россия ва АҚШ тўқнашуви бўлади

Жаҳон чемпионати: Мезбонлар ҳужумкор жамоага дуч келади

Ёш шайба усталарининг маҳорати ошмоқда