Амин Эргашевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум! (Постер)

  • 13 октябрь, 16:51
  • 0
  • MMA

23 октябрь куни "ATF Championship 15" турнири ташкил этилади. 

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган, мазкур жанг кечасининг асосий тўқнашувида бир неча йиллардан буён оғир вазн тоифасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган, ММА жангчиси Амин Эргашев октагонга кўтарилади. 

У эронлик Навид Ядегарига қарши баҳс юритади. Маълумки, Эргашев фаолияти мобайнида EFC, GFC, Alash Pride каби промоушенларида жанг қилган. У сўнги жангини бир йил аввал "EFC 40 " турнирида Адан Макитовга қарши ўтказган ва 1-раунднинг ўзида нокаут билан ғалаба қозонганди. 

Эслатиб ўтамиз, юртдошимиз профессионал фаолияти мобайнида 12 та ғалаба ва 4 мағлубият қайд этган. Унинг рақиби Ядагерини кўрсаткичи эса, 3-1 кўриниш олган. 

IMG_20221013_164323_211

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!