Ампутантлар ўртасида Жаҳон чемпионати: Ўзбекистон ярим финалда тўхтатилди

Бир неча дақиқа олдин ампутантлар футболи бўйича Туркия мезбонлигида ўтаётган Жаҳон чемпионатида ярим финал учрашуви доирасидаги Туркия - Ўзбекистон баҳси якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида бўлиб ўтган баҳсда вакилларимиз имкониятни бой бериб қўйди - 0:1. 

Шу тариқда Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси финал остонасида тўхтатилди. Иккинчи ярим финалда эса Ангола Гаитини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!