Амрабатнинг акаси: "Бизга МЮдан ҳам таклиф бор эди"
"Фиорентина" футболчиси Софьян Амрабат қишки трансферлар ойнасида топ клублар сафига қўшилиш эҳтимоли бор эди. Аммо унинг жамоаси ярим ҳимоячини қўйиб юбормади. Нордин Амрабат укасининг ўтиши мумкин бўлган манзиллар ҳақида гапирди.
"Мен трансферлар ойнасининг сўнгги кунида Софьянга келган 3 та клубни номини очиқлашим мумкин. "Манчестер Юнайтед" уни сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи бўлди. "Фиорентина" эса рад жавобини берди", - деди Амрабат.
Маълум бўлишича, 26 ёшли ярим ҳимоячи учун курашда "Барса" ҳали ҳам мавжуд. МЮ ҳақида эса хабарлар йўқ. Унинг Италия клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача амал қилади.
Фикрлар