Ана холос! Абрамович Контени
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби устози Антонио Контега истеъфо машмашаси таҳдид солмоқда.

Marca нашрининг хабар тарқатишича клуб хўжайини Роман Абрамович италиялик мутахассис билан умуман гаплашмай қўйган ва уни истеъфога чиқаришга қарор қилган. Унга кўра россиялик миллиардерга нафақат жамоанинг АПЛда эгаллаб турган ўрни, балки, Контенинг футболчилар билан можаролар келтириб чиқараётгани ёқмаяпти.

Эслатиб ўтиш лозимки, Абрамовичга даставвал Контенинг Диего Коста билан келиша олмай қолгани ва уни жамоадан хайдагани ёқмаган эди.

Маълумот учун, “Челси” айни дамда Англия премьер-лигасининг ўтган 10та туридан сўнг 4-ўринни эгаллаб турибди.