Ана холос! Агар Конте
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Виллиан яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра 29 ёшли бразилиялик футболчи жамоа бош мураббийи Антонио Конте билан ортиқ бирга ишлашни истамаяпти. Агар, италиялик мутахассис ўз ўрнида қолса, Виллиан бошқа жамоага ўтиб кетмоқчи.

Таъкидлаш керакки Виллианга “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Аниқроғи, жамоа бош мураббийи Жозе Моуринью “Челси”даги собиқ шогирдини МЮда кўрмоқчи. Аммо манкуанликлар ҳали бу борада Лондон клубига расмий таклиф билан мурожаат қилишганича йўқ.

Маълумот учун, Виллиан жорий мавсум “аристократлар” сафида жами 54та баҳсда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг "Челси" билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.