Ана холос! Аргентина чемпионатида ҳакам футболчига финт ишлатгани учун сариқ карточка кўрсатди (видео)
Ads

"Бока Хуниорс" клуби ҳимоячиси Хулио Буффарини Аргентина чемпионатининг "Сан Лоренцо"га қарши баҳсида сариқ карточка олди.

Қизиғи шундаки, Буффарини ҳисоб 3:0 бўлиб турган пайтда шеригига тўпни финт ишлатган ҳолда оширди. Натижада бу ҳолат шундоқ ҳам мағлуб бўлиб турган рақиб футболчиларига ёқмади ва майдонда тартибсизлик келиб чиқди. Якунда эса ҳакам Буффаринини сариқ карточка билан огоҳлантирди.