Ана холос! Аргентина термасининг Месси иштирокидаги машғулотига 30 минг мухлис келди
Ads

 

Аргентина терма жамоаси ўзининг асосий етакчиси Лионель Месси билан 2018 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришда давом этмоқда.

Кеча Аргентина термаси пойтахтда очиқ машғулот ўтказди ва унга қарийб 30 минг мухлис ташриф буюрди. Мессининг ҳар бир ҳаракатини кузатган мухлисларнинг аксарияти ёш болалар эди.

Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси ЖЧ–2018 турнири гуруҳ босқичида Исландия (16 июнь), Хорватия (21 июнь) ва Нигерия (26 июнь) термаларига қарши баҳс юритади.