Ана холос! Арсен Венгер Қатар терма жамоасини бошқариши мумкин

Франциялик машҳур мутахассис Арсен Венгер Қатар терма жамоасидан таклиф олди. Бу ҳақда France Football нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра ЖЧ-2022 мезбонлари ушбу йирик мусобақага терма жамоани малакали мутахассис бошқаришини ва турнирга муносиб тайёрланишни режалаштиришмоқда. Бу борада Венгер номзоди асосий бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 69 ёшли мутахассис 1996-2018 йилларда Лондоннинг “Арсенал” клубини бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!