Ана холос! Азмун терма жамоани тарк этмайдиган бўлди
Ads

Жаҳон чемпионатидан сўнг халқаро майдонлаги фаолиятини якунлаган Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Азмун яна терма жамоадаги фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Карлуш Кейруш Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ташкиллаштирилган матбуот анжуманида маълум қилди. 

- Сардор Азмун мендан маслаҳат сўраганида, мен уни шахсий сабаблари бўлгани учун вақтинча терма жамоага чақирмасликка рози бўлдим. Маълум вақтдан сўнг у муаммоларини ҳал этиб бўлгач яна жамоамиз сафига қайтади, - дейди мутахассис ўз интервьюсида.