Ана холос!
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби бугун Ла Лиганинг 13-турида Мадридда “Атлетико”га қарши бўлиб ўтадиган муҳим учрашув олдидан жиддий йўқотишга учради.

Унга кўра “кўк-анор ранглилар”нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо “матрасчилар”га қарши баҳсда иштирок этолмайди. Айтиш лозимки, у сонидан олган жароҳатидан тузалиб машғулотларга қайтган эди. Аммо, “Барса” мураббийлари уни майдонга тушириб таваккал қилишни истамади ва уни ўйин қайдномасига киритишмади.

Маълумот учун, "Атлетико" - "Барселона" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.