Ана холос! “Барселона” устози Мессини ярим ҳимояга ўтказмоқчи
Ads

 

“Барселона” жамоасининг янги бош мураббийи Эрнесто Вальверде каталонияликларнинг ўйин схемасини ўзгартириб, 3-4-3 кўринишига олиб келмоқчи.

Marca нашрининг маълум қилишича, бундай схемада Лиоень Месси плеймейкер вазифасини бажариши, ўнг қанотда эса клубнинг янги аъзоси Херард Деулофеу ўйнаши мумкин.

Ҳозирча янги бош мураббийнинг аниқ тактиб услуби ҳақида гапириш эрта, аммо “Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике жамоадоши Лионель Месси ярим ҳимояда ҳам самарали тўп суришга қодир эканини таъкидлади.