Ана холос! Беларусь чемпионатида ҳакам бир ўйинда 5 та пенальти белгилади

Бугун Беларусь чемпионатининг 1-туридан ўрин олган “Слуцк” ва “Славия” (3:1) жамоалари баҳси бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, учрашувни бошқариб борган Сергей Чистов ўйинда нақд 5 та пенальти белгилади. Афсуски, “Слуцк” жамоаси ўзига тақдим этилган 2 та пенальтини голга айлантира олмади.

Бундан ташқари, Чистов “Славия” ҳимоячиси Игорь Тымонюкни икки марта сариқ карточка билан огоҳлантирди ва майдондан четлатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)