Ана холос: “Боруссия”дан ҳайдалган Петер Бош “Кельн” устозига айланди

Голландиялик мураббий Петер Бош Германиянинг “Кельн” клуби бош мураббийига айланди. Бу ҳақда Der Postillion хабар бермоқда.

Бош Дортмунднинг “Боруссия”сига кетган Петер Штегернинг ўрнини эгаллади. Қайд этиш жоиз, 54 ёшли мутахассис куни кеча айнан дортмундликлар бошқарувидан четлатилган эди.

Маълумот учун, “Кельн” Бундеслиганинг 18 баҳсида бирор марта ғалабага эриша олмади ва турнир жадвалининг энг сўнгги поғонасида бормоқда.

Бошнинг “эчкилар” бошқарувидаги илк ўйини “Бавария”га қарши ўтади.