Ана холос! Бундеслиганинг энг яхши ҳакам жисмоний тайёргарлик бўйича тестдан ўта олмади
Ads

Германиялик машҳур ҳакам Дениз Айтекин Бундеслига учрашувларини бошқаришдан четлатилди. Бу ҳақда Der Tagesspiegel нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 40 ёшли рефери янги мавсум олдидан жисмоний тайёргарлик бўйича ўтказиладиган тестлардан ўта олмаган. Энди у Германия чемпионатининг дастлабки турини аниқ ўтказиб юборади.

Энди Айтекин жисмоний тайёргарлик бўйича тестни 8 август куни қайта топшириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Айтекин ўтган мавсум Бундеслиганинг энг яхши ҳаками деб топилган эди. У шунингдек ЕЧЛ доирасида бўлиб ўтган машҳур “Барселона” – ПСЖ 6:1 учрашувини ҳам бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Бахтиер Бобоев
12/07/2019 13:14
Булиб туради! Йигитчилик