Ана холос! Германияда автобусга бўёқ отишди(фото)

Бугун Германия Бундеслигасида 29-тур ўйинлари давом  эттирилди. “Гамбург” жамоаси бу турда Бременда “Вердер” меҳмони бўлиши керак эди. “Гамбург” клуби автобуси стадионга кетаётган маҳал Вердер шаҳрида маҳаллий мухлислар ҳужумига учради.

Гап шундаки, бременлик мухлислар “Гамбург” автобусига қарата яшил ва оқ рангдаги(“Вердер” жамоаси ранги) бўёқларни улоқтиришган.

Бевосита ўйинда эса “мусиқачилар” иродали ғалаба(2:1)ни қўлга киритишган.

SPORTS.uz