Ана холос! Гризманн 4та ўйинга четлатилиши мумкин (видео)
Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча Испания чемпионати дастлабки турида мусобақа дебютанти ҳисобланган “Жирона” майдонига сафар қилган Мадриднинг “Атлетико”си 2:2 ҳисобида жангавор дуранг қайд этган эди.

Эътиборлиси, ўйиннинг 66-дақиқасида учрашув ҳаками Хуан Мануэра “матрасчилар”нинг франциялик форварди Антуан Гризманнга айёрлик ишлатгани боис 2-сариқ карточкани кўрсатиб, уни майдондан четлатган эди. Ушбу вазиятда эҳтиросларга берилиб кетган Гризманн ҳакамнинг шаънига қўпол сўзлар билан мурожаат қилиб, уни ҳақоратлаган. Бу ҳолатни эса бош ҳакам ўзининг ўйиндан кейинги қайдномасига киритиб қўйган.

Мамлакат футбол қонунчилигига кўра ҳакамни ҳурмат қилмаган футболчи 2та ёки 3та учрашувга дисквалификация қилиниши мумкин. Баъзи ҳолларда эса, яъни футболчи реферини ўта қўпол сўзлар билан ҳақорат қилса, хатто 4та ўйингача четлатилади.

Қуйида ушбу вазиятга ўзингиз баҳо беришингиз мумкин: