Ана холос! Ҳамдамовнинг жамоасини ўз стадионида шуғулланишга қўйишмади
Ads

Ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов тўп сурадиган Махачкаланинг “Анжи” клубига ўзининг уй стадиони ҳисобланган “Анжи-Арена”да машғулот ўтказишдан махрум этилди.

Бунга клубнинг қарздорлиги сабаб бўлган. Айнан шу сабабли махачкалаликлар бугунги машғулотини ўтказа олишмаган.

Маълумот учун, “Анжи” айни дамда РПЛнинг 15та тур якунларига кўра 14 очко билан 15-поғонада бормоқда.