Ана холос! Икарди жорий мавсум бошқа майдонга тушмаслиги мумкин

Миланнинг "Интер" клуби форварди Мауро Икарди жароҳатланган тиззасини операция қилиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра бордию 25 ёшли аргентиналик футболчи жарроҳлик амалиётини ўтказишга розилик билдирса, у ҳолда жорий мавсум бошқа майдонга тушолмаслиги мумкин. Унинг операцияси тахминан 7 март куни ўтказилиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, Икарди сўнгги 1 ой давомида оғриқ қолдирувчи воситалар ёрдамида майдонга тушиб келган.

Маълумот учун, Икарди жорий мавсум “нерадзуррилар” сафида 28та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!