Ана холос! Италия B Серияси ўйинлари тўхтатиб қўйилди
Ads

Италия B Сериясининг янги 2018/19 мавсуми ўйинлари номаълум муддатга тўхтатиб қўйилди.

Football Italia нашрининг хабар беришича бу қарорни Лацио ҳудудий маъмурий суди қабул қилган. Гап шундаки, суд лига раҳбариятидан иштирокчи клублар сонига аниқлик киритишни буюрган.

Эслатиб ўтамиз, B Сериянинг ушбу мавсуми "Бари", "Авеллино" ва "Чезена"  клубларининг инқирозга учрагани учун 19та клуб билан бошланган эди. Аслида эса чемпионатда 22та жамоа иштирок этиши керак.