Ана холос! Жошуа рақиб танлашда мухлислардан ёрдам сўрамоқда

  • 24 сентябрь, 2018, 18:21
  • 0
  • Бокс

Супер оғир вазн тоифасининг WBA, WBO ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби Энтони Жошуа (22-0, 21 нокаут) ўзининг кейинги жангини келаси йили 13 апрел куни яна Уэмбли” стадионида ўтказади.

Тўғри, ҳозирча унинг бу жангдаги рақиби маълум эмас, бироқ британиялик боксчи мухлислардан ким билан учрашишни исташларини ва рақиб танлашда ёрдам беришларини сўраган. Бунда учта номзод кўрсатилган.

Бугунга қадар ушбу сўровномада 465 000 дан ортиқ овоз қатнашган. Уларнинг энг кўпи Деонтей Уайлдерга овоз берган бўлса, Тайсон Фьюри иккинчи ва Дилиан Уайт учинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!