Ана холос: Кавани Уругвайга қайтмоқчи

Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани Париждан кетганидан сўнг Либертадорес кубогини  ютишни  исташини  айтиб ўтди.

“Мен Уругвайга қайтишни  ва Либертадорес кубогини қўлга киритишни истайман. Мен ҳозир қайси жамоага ўтишимни айта олмайман. Бироқ менда ғоялар бир олам.

Агарда, қизиқарли таклиф тушса, уни қабул қиламан. Мен шунчаки, Уругвай клублари ҳам Либертадорес кубогини қўлга киритишини истайман”, – деб айтиб ўтди Кавани.