Ана холос! Месси Дембелени асосий таркибда кўришни истамаяпти

"Барселона" сардори Лионель Месси франциялик вингер Усмон Дембелени жамоанинг асосий таркиб футболчиси сифатида кўрмаяпти.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра беш карра “Олтин тўп” соҳиби 21 ёшли франциялик футболчининг мавсум стартини ажойиб бошлаганига қарамай, ўйин давомида унинг шериклари билан муносабатлари қовушмаётгани ва оддий вазиятларда тўпни йўқотаётганидан норози бўлмоқда.

Мессининг сўзларига кўра “Барселона” ҳужум чизиғида у ва Луис Суарес билан бирга Филиппе Коутиньо ҳаракат қилиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!