Ана холос! Месси
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар лигасидаги рақиблари кучига баҳо берди.

“Айни дамда “Манчестер Сити” ва ПСЖ энг кучли жамоалардан бири. Ҳозирча улар Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун фаворит. Лекин, ушбу турнир узоқ ва машаққатли ҳисобланади.

Мен ушбу мусобақа ғолиблиги учун номзодлар қаторидан “Реал”ни ҳеч қачон ўчириб юбормайман. Ҳа, улар айни дамда кутилган ўйинларни намойиш эта олишмаяпти, лекин улар бу мавсум ҳам ҳудди аввалгиларидек барча турнирларда ғолиб чиқиш учун курашишади, бунга асло шубҳа қилмайман.

“Бавария” ҳам яна бир улкан клуб. Улар финал босқичигача етиб бора олишади, лекин айни дамда “Манчестер Сити” ва ПСЖ кучлироқ”, - дейди аргентиналик футбол юлдузи.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг "D" гуруҳида кураш олиб бораётган "Барселона" муддатидан аввал биринчи ўринни қўлга киритди.