Ана холос! МЮ,

Англия премьер-лигасининг 8 та клуби "Манчестер Сити"ни кейинги мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этишига рухсат бермасликни сўраб Халқаро спорт арбитраж судига (CAS) махсус мурожаат йўллашмоқчи. 

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра, "Ман Сити"нинг ЕЧЛда иштирок этишига қарши жамоалар рўйхатида "Шеффилд Юнайтед", "Ливерпуль", "Челси", "Манчестер Юнайтед", "Арсенал", "Лестер Сити", "Вулверхэмптон", "Тоттенхэм" ва "Бёрнли" клублари бор.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА "Манчестер Сити"ни молиявий фэйр-плейга амал қилмагани учун 2 мавсумга еврокубоклардан четлатган эди. Бироқ, "шаҳарликлар" бу қарор бўйича Халқаро спорт арбитраж судига апелляция беришмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)