Ана холос! МЮ премьер-лигада 4-ўринни қўлга киритган тақдирда ҳам ЕЧЛ йўлланмасисиз қолиши мумкин

Хабарингиз бор айни дамда Англия премьер-лигасида "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" клублари чемпионлик учун қизғин кураш олиб боришмоқда. Аммо, ЕЧЛ йўлланмасини берувчи 3- ва 4-ўринлар учун "Тоттенхэм", "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" каби гранд клублар жиддий кураш олиб боришмоқда.

Келинг агар мавсум қуйидагича якунланади деб тасаввур қиламиз: 1. "Ливерпуль", 2. "Манчестер Сити", 3. "Арсенал", 4. "Манчестер Юнайтед". Бироқ, агар “Тоттенхэм” Чемпионлар лигасида ғолиб чиқса ва “Челси” Европа лигасида биринчи ўринни қўлга киритса ушбу икки жамоа ўз-ўзидан келгуси мавсум ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлади. Бундай вазиятда эса МЮ гарчи 4-ўринни эгалласа ҳам клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида иштирок этолмаслиги мумкин. Чунки, УЕФА қоидаларига кўра ЕЧЛда бир мамлакатдан 5тадан ортиқ клуб иштирок этиши мумкин эмас.

УЕФАнинг аввалги қоидасига кўра ушбу йўлланма 4тани ташкил этар эди. 2011/12 йилги мавсумда “Тоттенхэм” ушбу қоида қурбони бўлган эди. Ўшанда “шпорлар” АПЛни 4-ўринда якунлашган, бироқ, якунда Чемпионлар лигаси йўлланмасисиз қолишган эди. Чунки, ўша мавсум “Челси” гарчи премьер-лигада 6-ўринни қўлга киритган бўлсада, мавсум якунида ЕЧЛда чемпион бўлишгани учун “Тоттенхэм”ни Чемпионлар лигасидан мосуво қилишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
AzizGazieff-Marco Simic 55 PFK Pakhtakor Tashkent Uzbekistan GoLions
02/03/2019 00:21
Если бы у бабушки были яйца была бы она дедушкой
&
darwesh
01/03/2019 23:07
Бу тахминлардан факат челси европа лигасини ютиши мумкин. Ким ишонади арсенал 3чи уринни олишини ва тотенхемни ечл ни ютишини
&
Лео Месси
01/03/2019 22:53
Буни АПЛ деб қўйишипти