Ана холос!
Ads

Бир неча кундан бери Азизбек Турғунбоевнинг икки клуб билан шартнома имзолаб, якунда барибир "Навбаҳор"да қолгани борасидаги хабарлар тинмаяпти. Ушбу воқеа юзасидан ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида (ПФЛнинг расмий сайти ёки ижтимоий тармоқларида эмас) қуйидагиларни баён этди.  

- Икром Алибоев ва Азиз Турғунбоев “Пахтакор”дан миннатдор бўлиши керак. Чунки клуб охиригача ишни олиб борса, бу футболчиларга қимматга тушиши мумкин эди. “Пахтакор” эса терма жамоага номзод футболчилар бўлгани учун ҳам ҳозирча марднинг ишини қилди.

Бироқ “Навбаҳор” раҳбарияти ҳам Турғунбоевни олганидан хурсанд бўлмасин. Азиз Турғунбоев келаси мавсум ўйнайдими ёки йўқ — буни ПФЛ ҳал қилади. Мен аниқ айтишим мумкин бўлгани, “Навбаҳор” аёллар ва футзал жамоалари билан ҳисоб-китоб қилмаган. “Навбаҳор” зиммасидаги қарзларидан қутилмай туриб, қолган футболчиларга таклиф билан чиқишга шошилмасин. Клуб Марадонани олиб келганида ҳам, қарзларидан қутилмай туриб, бирор футболчини рўйхатдан ўтказмайди.

Турғунбоевнинг “Навбаҳор” билан 2018 йилнинг 30 ноябрига қадар шартномаси бўлган ва бир кун аввал кейинги шартномага имзо чеккан. Бироқ факт шундан иборатки, Турғунбоев “Пахтакор”да ўйнашни кўпроқ истаётганди.

* футболчи қаерда ўйнашини истиҳола қилмай, конкрет айтишни ўрганиши керак. Уни ҳар қандай босимлардан қонун ҳимоя қилади. Ўзинг учун ўл етим, дейишган, унинг орзулари учун кимдир курашмайди, ўзи курашади;
* футболчи ҳеч қачон икки клуб билан шартнома тузмаслиги керак, йўқса у мухлислар учун фоҳиша футболчи бўлиб қолади;
* футболчининг ақли бу каби ишларга етмаса, у соҳа мутахассисларидан маслаҳат олиши керак, дуч келган ҳужжатга имзо чекавермай.

Эндиги фикрлар “Навбаҳор” раҳбариятига тегишли.

* клуб бирор футболчини олиб қолишни истаса, шартнома тугашини кутиб ўтирмай, шартнома якунига 1 йил қолганидаёқ ҳаракатга тушиши керак. Шундай биз уни профессионал клуб деб айта оламиз;
* клуб футболчи билан шартнома тузса, бу ҳақда расман баёнот бериши керак, ишни ими-жимида битирмай;
* клуб бу каби ишлар билан машғул одамини расман оммага таништириши керак. ПФЛ буни талаб қилиб олади;
* клуб ҳар қандай вазиятда ҳам одамларнинг танловини ҳурмат қилишни билиши керак.

Ҳозир хурсанд қиладиган биргина томони бор: вилоят раҳбари футболга бефарқ эмас ва унга катта ёрдам беряпти. Бироқ шунда ҳам у футболни яхшироқ тушунадиган кишиларга суянгани маъқулроқ. Чунки футбол шундай спорт турики, у сиёсатни ўзига аралаштиришни истамайди. Бутун дунё допинг масаласида иккига бўлиб ётган бир пайтда, футбол оиласи бежизга бир бутунлигини сақлаб қолмаяпти, дея ёзмоқда ПФЛ бош директори маслаҳатчиси.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
jaxongir1979 fc NASAF
03/01/2019 17:42
чора куриш шарт кадамини уйлаб босади кийин
&
Абдул
03/01/2019 14:05
Тўғри ёзилган мовзу бор экансану Диёр Галамислар Пахтакорникига осил эзварди Манимча энди Азиз Пахтакорга хам керак эмас бозордан қайитди манимча ўйини ҳам ўлади бу йил