Ана холос! Неймарнинг ПСЖдан кетишини шахсан Қатар амири ҳал қилади
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби форварди Неймар жорий ёзнинг ўзидаёқ жамоасини ўзгартириши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра бразилиялик футболчи парижликлар раҳбариятига кетиш истаги борлиги ҳақида айтган. Бу борада футболчининг отаси бир неча кун олдин клуб вакиллари билан алоқага чиққан.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Неймар Франция чемпионатига ўтиб адашгани ва уни яна Испанияга қайтариш истагида юрган “Реал” билан ўтган йилнинг декабрида мулоқотда бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумотларга қараганда Неймарнинг ПСЖдан кетишини фақатгина Қатар амири Тамим бин Хамад аль-Тани ҳал қилади. Унга футболчининг ортидан келадиган пуллар у қадар муҳим эмас. Шундай бўлсада ушбу трансфер тахминан 260-300 млн еврога тушиши баҳоланмоқда.

Минбар

Барча блоглар