Ана холос! ЎФФ қўполлик қилган Ойбек Қиличевни футболдан четлатди
Ads

 

2017 йил 21 октябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 25-тури доирасида “Қўқон-1912” (Қўқон) – “Навбаҳор-Лочинлар” (Наманган) ўйинида “Навбаҳор-Лочинлар” футболчиси Ойбек Қиличевнинг рақиб футболчисига нисбатан тажовузкор ҳатти-ҳаракатлари Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Интизом қўмитаси ҳамда Ижроия Қўмитаси Бюроси томонидан ўрганиб чиқилди. Йиғилишларда Ойбек Қиличев ЎФФ Интизом қўмитаси томонидан 2017 йил 12 апрелидаги 2-сонли ва 24 майидаги 5-сонли қарорларига кўра, унга нисбатан қўлланилган интизомий чоралар ва тайинланган жарималардан тўғри хулоса чиқарилмагани таъкидланди.

ЎФФ матбуот хизматининг маълум қилишича, юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитаси Бюроси ўз қарорига мувофиқ Ойбек Қиличевга 10 миллион сўм жарима тайинлаб, уни 1 йил муддатга футболчилик фаолиятидан четлатди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитаси Бюросининг қарори матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, Ойбек Қиличев "Қўқон-1912"га қарши ўйинда қизил карточка олганидан кейин рақиб футболчисини тепган эди.