Ана холос! ПСЖ
Ads

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич доирасида Парижда "Црвена Звезда"га қарши кечган ўйинда содир бўлган ҳолатлар юзасидан УЕФА ПСЖни жиддий жазолаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўша куни ўйиндан олдин парижлик мухлислар стадионда полици ходимларига қарата тутун чиқарувчи воситаларни улоқтиришган эди. УЕФА эса ушбу ҳолатни айни дамда синчковлик билан ўрганиб чиқмоқда.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра УЕФА қўллаши мумкин бўлган жазолар орасида ПСЖнинг Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши уй учрашувини томошабинларсиз ўтказиши ҳам бор.

Маълумот учун, ПСЖ ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги нимчорак финал учрашувларининг дастлабкиси 12 февраль куни "Олд Траффорд"да, жавоб баҳси 6 март куни "Парк де Пренс"да бўлади.

Минбар

Барча блоглар