Ана холос: Қатар 2022 йилги ЖЧ саралашида иштирок этиши мумкин

Қатар терма жамоаси 2022 йилги ЖЧ саралашида қатнашишга қарор қилди. Ваҳоланки, турнир мезбони сифатида қатарликлар мазкур турнирда тўғридан-тўғри ўйнаш ҳуқуқига эгадирлар. “Reuters” нашри хабарига кўра, Осиё Футбол Конфедерацияси(ОФК) шундай қарор қарор қабул қилган.

Агарда, Қатар саралашнинг сўнгги раундига етиб кела олмай, “12 талик”ка кира олмаса, 2023 йилги Осиё Кубоги саралаш босқичида иштирок этади.

Қатарликлар саралашнинг сўнгги сиклига етиб келишса, мундиалда иштирок этиш учун курашни  давом эттиришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!