Ана холос! Қирғизистонга қарши ўйин ёпиқ тарзда ўтказилади

Хабарингиз бор Осиё минтақасида ЖЧ-2018 саралашининг сўнгги раундида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоасини олдинда ўта муҳим 2та учрашув кутиб турибди. Ҳамюртларимиз дастлаб 31 август куни Хитой терма жамоаси меҳмони бўлишса, 5 сентябрь куни ўз майдонимизда Жанубий Корея термасига қарши майдонга чиқишади.

Ушбу икки муҳим учрашув олдидан футболчиларимизга қўшни Қирғизистон терма жамоаси назорат баҳсида рақиблик қиладиган бўлди. Ушбу баҳс 25 август куни Тошкентда бўлиб ўтиши ҳақида эълон қилинган эди.

Бироқ, кутилмаганда меҳмонларнинг талаби билан ушбу ўйин ёпиқ тарзда ўтказиладиган бўлди. Бунинг сабаби ҳозирча номаълум.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!