“Ана холос”! Қирғизистонлик ҳимоячига Хитойнинг 4 клуби қизиқмоқда
Ads

 

Россиянинг биринчи лига клуби ҳимоячиси фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда хориж матбуоти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Хитойнинг кўзга кўринган жамоалари Қирғизистон терма жамоаси сардори Валерий Кичинга қизиқиш билдирмоқда.

Маълум бўлишича, Россиянинг биринчи лига вакили “Енисей” клуби футболчиси Валерий Кичинни Хитойнинг “Хэбэй Чайна Форчун”, “Чунцин Лифань”, “Шаньдун Лунэн” ва “Ляонин Хувинь” каби жамоалари ўз таркибига қўишб олиш учун ҳаракат қилишмоқда.

Хабарларга қараганда, ушбу ҳимоячи қишки трансферлар мавсумида Хитойга кўчиб ўтиши мумкин экан.